«олий мажлис сенати» тегли мақолалар


Сенатда аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўрилади
5 апрель 2023, 09:43

Сенатда аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўрилади

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси 6 апрель куни чақирилади. Унда давлат чегарасини қўриқлаш, Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик, Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлиги ва омбудсман ҳисоботи эшитилади.

Ўзбек адабиётшунос олимига Чингиз Айтматов номидаги мукофот берилди
31 октябр 2022, 13:19

Ўзбек адабиётшунос олимига Чингиз Айтматов номидаги мукофот берилди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддинов Чингиз Айтматов номидаги мукофотни қўлга киритди. Мукофот Қирғизистон Жогорку Кенеши таклифи билан 2012 йил ноябрь ойида таъсис этилган.

«Бу аудиторияга текширилган рақамлар олиб чиқилади». Танзила Нарбаева — ССВ раҳбари ўринбосарига танбеҳ берди
13 сентябрь 2022, 15:04

«Бу аудиторияга текширилган рақамлар олиб чиқилади». Танзила Нарбаева — ССВ раҳбари ўринбосарига танбеҳ берди

Сенат ялпи мажлисида сенатор чақалоқлар учун зарур бўлган икки дори мавжуд эҳтиёжнинг 50 фоизини ҳам қамраб олмаётганини танқид қилди. ССВ раҳбари ўринбосари у келтирган рақамларга шубҳа билан қаради. Сенат раиси Танзила Нарбаева унга танбеҳ бериб, рақамлар таҳлил асосида тайёрланганини айтди.

Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар бўлди
13 сентябрь 2022, 10:41

Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар бўлди

Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди. Шу пайтга қадар ўринбосар бўлган Мурат Каллибекович Камалов лавозимидан озод этилди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси душанба куни чақирилади
11 июн 2022, 10:51

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси душанба куни чақирилади

Сенатнинг 27-ялпи мажлиси 13 июнь куни чақирилади. Унда давлат мулкини бошқариш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга оид қонунлар кўрилади. Бундан ташқари, сенаторлар Олий суд раисини сайлаши режалаштирилган.

Сенат мажлиси яна жонли эфирда узатилиши режалаштирилмоқда
25 май 2022, 18:09

Сенат мажлиси яна жонли эфирда узатилиши режалаштирилмоқда

28 май куни Олий Мажлиси Сенатининг 26-ялпи мажлиси юқори палатанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритилади. Аввалроқ Сенатнинг 25-ялпи мажлиси бошланганидан деярли 8 дақиқа ўтиб, ҳеч қандай сабабларсиз Uzreport TV телеканалида ҳам, телеканалнинг YouTube-саҳифасида ҳам тўхтатилган эди.

Сенатор Топиболди Холдоров вафот этди
22 август 2021, 15:26

Сенатор Топиболди Холдоров вафот этди

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Фарғона вилояти Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди Холдоров 79 ёшида вафот этди.

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди
24 июл 2021, 17:30

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ва етарли шароитлар яратилмаганлиги устидан шикоят қилмоқда. Олий Мажлис Сенати ушбу ҳолатни ўз назоратига олди.

Сенаторлар давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади
26 июн 2021, 13:09

Сенаторлар давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш маъқулланди. Янги таҳрирдаги қонунда бир қатор янги нормалар мавжуд.

Молия вазири 2020 йилдаги бюджет камомадларини нима ҳисобига қопланганлигини маълум қилди
28 май 2021, 14:48

Молия вазири 2020 йилдаги бюджет камомадларини нима ҳисобига қопланганлигини маълум қилди

Молия вазири Тимур Ишметов 2020 йилда давлат бюджетига қанча даромад тушганини очиқлади. Йил бошидаги прогнозга нисбатан давлат бюджетига ҚҚСдан 13 трлн сўм кам маблағ тушган. Вазир камомадлар ниманинг ҳисобига қопланганлигини ҳам маълум қилди.

2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзни нималарга сарфлади?
28 май 2021, 12:38

2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзни нималарга сарфлади?

2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзи 21,1 млрд долларни ташкил этди. Сенат мажлисида молия вазири Тимур Ишметов ташқи қарз нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берди.

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади
8 апрель 2021, 19:12

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади. Унда фазовий маълумотлар, ноширлик фаолияти, психиатрия ёрдамига оид қонунларни кўриб чиқиш режа қилинган. Қолаверса, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳамда Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинади.

Сенатор қурол тўғрисидаги қонунчиликда мавжуд «ҳуқуқий бўшлиқ»ни маълум қилди
5 апрель 2021, 23:30

Сенатор қурол тўғрисидаги қонунчиликда мавжуд «ҳуқуқий бўшлиқ»ни маълум қилди

Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «ҳуқуқий бўшлиқ"лар мавжуд бўлган қурол тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиш киритишни кўриб чиқмоқда, дея қайд этди сенатор Фарҳод Боқиев. Қурол ва ўқ-дорилар муомаласи устидан давлат назорати функцияларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказиш, қолаверса, ўқотар бўлмаган қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.

Туман ҳокимлари мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун ҳайфсан олди
5 декабр 2020, 16:43 2

Туман ҳокимлари мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун ҳайфсан олди

4 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг йиғилишида бешта туман — Чортоқ, Учқўрғон, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Урганч туман ҳокимларига мажбурий меҳнатга йўл қўйганликлари учун ҳайфсан берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг